Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 08/01/2022 Нодирбек Абдусатторовга Маҳтумқули кўчасида жойлашган янги квартира топширилди
Нодирбек Абдусатторовга Маҳтумқули кўчасида жойлашган янги квартира топширилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда рапид шахмат бўйича жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовга Президент совғаси сифатида тақдим этилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканига оид хабар тарқалди.

Блогерлар томонидан тармоқларда тарқатилган ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди!

Нодирбек Абдусатторов отаси билан биргаликда, Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари ҳамда вазирликнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков ҳамроҳлигида Тошкент шаҳар, Маҳтумқули кўчасида жойлашган янги квартирада бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ёлғон ва бўҳтон хабар тарқатганлик учун ўрнатилган тартибда жазо чоралари белгиланган!

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг