Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 11/03/2019 Нигора Абдуллаева ўз вазнининг мутлақ чемпиони
Нигора Абдуллаева ўз вазнининг мутлақ чемпиони

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Қувонарлиси, мусобақанинг навбатдаги кун дастурида иштирок этган вакиламиз чемпионликни қўлга киритди.

Қизлар ўртасида -49 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 75 кг, силтаб кўтаришда 90 кг ва умумий ҳисобда 165 кг натижа қайд этди. Иштирок этган спортчилар орасида ҳеч қайси бири юртдошимизнинг бу натижаларини яхшилай олмади ва Нигора мусобақанинг мутлақ чемпионига айланди.

Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ

Қизлар, -49 кг

  1. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 165 кг
  2. Валентина Камбеи (Руминия) – 159 кг
  3. Кайя Брайнт (АҚШ) – 154 кг

Эслатиб ўтамиз, кеча йигитлар ўртасида -55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Оғабек Нафасов 2 та кумуш медалини қўлга киритган эди. Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизнинг ушбу муваффақияти билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчимиз ва унинг мураббийларинини муборакбод этади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг