Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/03/2019 Нидерландиянинг 40 та энг йирик компанияси вакиллари Тошкентга келишди
Нидерландиянинг 40 та энг йирик компанияси вакиллари Тошкентга келишди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 12-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нидерландия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Регина Вероника Мария Жонс-Босни қабул қилди.

Элчи мамлакатимизга келган Нидерландиянинг нуфузли 40 та энг йирик компаниялари делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Делегация  “Agro World-2019” 14-кўргазмасида иштирок этади, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида “Ўзбекистон-Нидерландия” агробизнес форумларини ўтказади.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Нидерландия алоқаларини, жумладан “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи” шаклидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, 2018-йилда икки томонлама товар айланмаси ҳажмининг 60% дан кўпроққа ошиши, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги фаол алоқалар ва инвестицион соҳадаги истиқболли лойиҳалар ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш учун улкан иқтисодий, саноат, технологик, интеллектуал салоҳият мавжудлигини тасдиқлайди.

Замонаий туристизм инфратузилмасини яратиш, таълим сифатини ошириш, зарур мутаҳассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашдаги Голландия тажрибасини Ўзбекистонга жалб қилиш катта қизиқиш уйғотмоқда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммолари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг