Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 06/03/2019 Нефт ва газни қайта ишлаш бўйича "WorleyParsons" компанияси билан қўшма лойиҳа амалга оширилади
Нефт ва газни қайта ишлаш бўйича "WorleyParsons" компанияси билан қўшма лойиҳа амалга оширилади

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раиси Боҳодиржон Сидиков ва "WorleyParsons" компаниясининг Эвропа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Эндрю Вудҳед ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги қўшма лойиҳалар ва нефт ва газни қайта ишлаш, табиий газни монетизация қилиш ва нефт-кимё кластерни ташкил этиш каби масалалар бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

"Ўзбекнефтегаз" АЖ Бошқаруви раиси Б.Сидиков "WorleyParsons" билан ҳамкорлик жадал равишда ривожланиб бораётганини таъкидлади. Компания "Ўзбекнефтгаз" АЖ нинг муҳандислик соҳасидаги стратегик ҳамкорларидан бири хисобланади ва бугунги кунда  "WorleyParsons Uzbekistan Engineering" қўшма корхонасининг самарадорлигини ошириш зарурлиги хам таъкидланди.

Ўз навбатида, хорижий томон Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишини ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда нефт ва газни лойиҳалаштириш ва лойиҳалаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик масалалари хам муҳокама қилинди.

Мулуқот якунида кун тартибига киритилган масалаларни батафсил ўрганиш ва уларнинг иш тартибида муҳокама қилиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: "Ўзбекнефтегаз" АЖ  матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг