Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 21/03/2019 Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!
Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Борлиқдаги уйғониш, янгиланиш ва яшариш озод ва обод Ватанимизга боқий байрам, қут-барака, тўкинлик ва меҳру оқибат рамзи – Наврўзи олам келганидан дарак беради. Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ниятида яшаётган халқимиз “Хуш келибсан ўлкамизга, Наврўзи олам, қадаминг қутлуғ бўлсин! Юртимиздаги тинчлик-омонликка кўз тегмасин!” дея шу кунга пешвоз чиқишмоқда. Дархақиқат, табиат уғониб, гул-чечаклар очилган, атрофда баҳорнинг майин шабадаси эса бошлаган паллада ўзбек ҳалқи ўзининг минг йиллик тарихига эга миллий байрами - Наврўзни катта шодиёна билан нишонлайди. Қалблардаги Наврўз завқи хашаматли майдонларга кўчади. Мамлакатимиздаги деярли барча маданият ва истироҳат боғлари байрамона безатилиб, карнай-сурнай садолари эрта тонгдан халқни сайлга чорлайди. Осмон тиниқ, ҳаво ҳам ҳудди бугунги хурсандчилигимизга шерик бўлаётгандек, ўзининг илиқ нурларини дариғ тутмайди.

Сайлларда халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одат ва анъаналарини акс эттирган айвонлар, йўлак бўйлаб устаю ҳунармандлар, ганчкорлар, каштадўзу чеварлар миллий либосларимиз намойиш этилади.

Шу билан бирга дош қозонларда тайёрланган сумалак ва халимлар ташриф буюрган меҳмонларга тарқатилиб, ош дамланади.

Гапирсак, сўз қайнаб чиқаверди, аммо бу дамларни, бу байрамона кайфиятни сўз билан ифода этиб бўлмайди фақатгина хис қилиш мумкин. Шунинг учун дам олиш кунлари вақтингизда бехуда сарф этмасдан янгиланиш айёмининг ўзига хос тароватидан бахра олинг. Яна бир карра байрамингиз билан азиз юртдошлар!!!     

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг