Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 25/04/2019 Навоийда Ўзбекистон-Хитой қўшма тиббий технологик парки очилади
Navoiyda O'zbekiston-Xitoy qo'shma tibbiy texnologik parki ochiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида 25 апрел куни Инновацион ривожланиш вазири академик Иброҳим Абдураҳмонов ва Хитой Фанлар академиясининг Шанхай фармакология институти раҳбари профессор Жингшан Шен ўртасида Аҳдлашув баённомаси имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра Хитойнинг “TOPHARMAN&VIGONVITA&CADDDC-CAS” консорсиуми билан Ўзбекистонда турли дори воситаларининг субстансияларини синтез қилиш бўйича йирик технологик платформа очишга келишилди. Бугунги кунда фармацевтика субстансияларини ишлаб чиқарилиши учун зарур инфратузилмаларни ташкил қилиш юртимиз фармацевтика саноатини ривожлантиришнинг энг долзарб масалаларидан бири бўлгани боис бу платформанинг яратилиши соҳанинг ривожланишига, импорт ўрнини босувчи дори препаратларини арзон нархларда истеъмолчиларга етказиб беришга, экспорт маҳсулотларининг сонини оширишга хизмат қилади.

Шу пайтгача Ўзбекистонда дори препаратларининг асосий субстансиялари хориждан олиб кирилмоқда, – дейди И. Абдураҳмонов. – Шу сабабли бизда субстансиялар синтезини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институтида ва Ўсимлик моддалари кимёси институтида дори воситаларининг субстансияларини олиш бўйича ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, бироқ айнан субстансияларнинг синтезини амалга ошириш имконияти бўлмаган.

Дори препаратлари субстансиялари синтези билан шуғулланувчи Ўзбекистон-Хитой тиббий технологик паркини Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бошланғич тўғридан - тўғри инвестиция миқдори муҳокама қилинмоқда.

Фармацевтик субстансия бу муайян дори воситасини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган, амалдаги стандартларга мос келган ҳолда ишлаб чиқариладиган биологик нуқтаи назардан фаол моддадир. Келишувлар натижасида, қатор дори воситаларининг субстансиясини синтез қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши кутилмоқда. Бунда кимё ва фармацевтика соҳаларидаги энг сўнгги технологиялардан фойдаланилади.

Манба: Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг