“Бугунги муваффақият билан барча мухлисларни табриклайман. Учрашув давомида футболчиларда ҳаяжон сезилиб турди, аммо энг муҳими “Насаф” ғалаба қозонди. Рақиб дарвозасига урилган дастлабки икки гол уларга салбий таъсир ўтказди ва бу бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Плей-офф босқичидаги рақибимиз – “Ал-Фотиҳ”ни ҳам ўрганиб чиқяпмиз, бу жамоа ўзига яраша кучли. Сўнгги пайтларда уларнинг натижаси яхши бўлмаса-да, бу “Насаф” учун осон бўлади, дегани эмас. Акмал Шораҳмедовга келадиган бўлсак, у Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнини билинтирмади. Акмал ишончимизни тўлиқ оқлади. У биз учун тўғри келадиган ҳақиқий профессионал эканини исботлади”, – деди Рўзиқул Бердиев.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ғалабадан кейин “Насаф” жамоаси плей-офф босқичига йўл олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳ босқичи йўлланмаси учун 7 февраль куни сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Фотиҳ” клубига қарши куч синашади.