Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 09/12/2022 Нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди
Нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция»нинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги 2 000 дан зиёд бензин АЁҚШларга кунига ўртача 3 200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда.

Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар, автобензин нархини ошишига олиб келмайди. 

Олиб борилган ўрганишларда, 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширганлиги, маҳсулот сифатини бузганлиги сабабли, уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилди. 

Бундан ташқари 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди. 

«Истеъмолчилар кунлик эхтиёжидан 3-4 баробар ошиқча автобензин сотиб олаётганлиги сабабли заправкаларда ҳам маълум вақт автобензин узилишига сабаб бўлмоқда. 

Камчиликка йўл қўйганлар тадбиркорларни қатъий огоҳлаштирамиз ҳамда фуқаролардан хавотирга тушмасликни сўраймиз», — дейилади инспекция баёнотида.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг