Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 22/11/2016 Наримон Умаров Хоразм вилоятидаги сайловчилар билан учрашди
Наримон Умаров Хоразм вилоятидаги сайловчилар билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўтаётган ҳар бир кун бизни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловга тобора яқинлаштирмоқда. Ушбу муҳим сиёсий тадбирда иштирок этиш орқали Ватанимизнинг нурли келажаги учун овоз бериш масъулиятини ҳар бир юртдошимиз чуқур ҳис қилаётгани шу кунларда жойларда номзодлар билан ўтказилаётган мулоқотларда яққол намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаровнинг 22 ноябрь куни бўлиб ўтган Хоразм вилоятидаги учрашуви ҳам бошқа ҳудудлардаги сингари сайловчиларнинг юқори даражадаги фаоллигида кечди.

Вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги сайловчилар билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда жами 3200 нафарга яқин талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари аъзолари иштирок этди.

Учрашувни Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Р.Латипов олиб борди. Наримон Умаровнинг ишончли вакили Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Абдуллаев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳоли билан яқиндан таништирди.

Тадбирда маъруза қилган Н.Умаров ал-Хоразмий, ал-Беруний, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро каби машҳур алломалар, ватанпарвар саркардаларга бешик бўлган кўхна ва ҳамиша навқирон Хоразм вилоятида истиқлол йилларида рўй берган ижобий янгиланишлар ҳамда ҳудуд аҳолисининг бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳиятини алоҳида эътироф этди. Жумладан, номзод, вилоятнинг иқтисодий имкониятларига эътибор қаратар экан, воҳадаги Питнак шаҳрида ишга туширилган “Хоразм авто” заводида ишлаб чиқарилаётган “Орландо”, “Дамас” ва “Лабо” каби замонавий автомобиллар хонадонларимиз дастёрига айланиб, халқимизнинг узоғини яқин қилиш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Наримон Умаров учрашув иштирокчиларига ўз Сайловолди дастурининг асосий йўналишларини маълум қилди. Хусусан, номзод “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда, аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичларини янада яхшилашнинг муҳим шарти бўлган, кўп йиллик мустақил тараққиётимиз даврида ўзини оқлаган давлат ижтимоий дастурларини ишлаб чиқиб, ҳаётга самарали татбиқ этиш тажрибасини давом эттиришга доир таклифлари билан ўртоқлашди.

Айниқса, Президентликка номзоднинг кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир илгари сурган таклифлари сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Жумладан, илм-фан, техника, тиббиёт соҳалари тез суръатларда тараққий этиб бораётган бир пайтда демографик муаммолар, экологик бўҳронлар оқибатида янги-янги касалликлар келиб чиқаётгани, бу эса аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматнинг сифатини мунтазам равишда яхшилаб боришни тақозо этади. Бу эса соҳадаги илмий-амалий изланишларнинг самарадорлигини ошириш, тиббиёт ходимларининг малакасини юксалтиришга қаратилган масалаларга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини талаб қилади.

Шу боис номзод аҳоли кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш баробарида, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини кучайтириш, қолаверса, мазкур соҳада дори воситаларининг ноқонуний айланиши ҳамда сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори эканини баён қилди.

Номзоднинг аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган тиббиёт муолажаларига, хусусан, дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг қўлланиб келинаётган энг илғор тиббий хизмат турларини мамлакатимизда ҳам жорий қилиш орқали кўплаб инсонларни қаратилган эзгу мақсадлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Очиқ ва жонли мулоқот руҳида ўтган учрашувда иштирокчилар Президентликка номзоддан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди ҳамда ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Қурбонбоев, Урганч давлат университети доценти Ю.Рахманова, Хоразм вилоят Онкология диспансери бош шифокори Т.Палванов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Рузметов ва бошқалар Наримон Умаровнинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб сўзга чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг