Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 07/06/2017 Нақд пул масаласи билан боғлиқ муаммолар
Нақд пул масаласи билан боғлиқ муаммолар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда Жиззах шаҳрида тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пул тушумларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш бўйича шаҳарда нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи 2100 та турғун сабдо шохобчалари мавжуд бўлиб, уларга солиқ органларидан 50, тижорат банкларидан ҳам 50 нафар ходимлар бириктирилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда нақд пул тушуми прогнозини сурункали равишда бажармай келаётган субъектлар устидан олиб борилган назорат тадбирлари ва нақд пул тушумларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва биринчи даражали ижтимоий тўловларнинг тўлов интизоми бузилганлиги учун мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимларига нисбатан қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳолати юзасидан шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Икромов бу ҳақда депутатларга ҳисобот берди.

Ҳисоботда такидланишича, мазкур қарор эълон қилингунга қадар кўрилаётган чораларга қарамай, жойларда назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари ишлатилмаётганлиги сабабли чакана савдодан ва хизматлар кўрсатиш соҳасидан тижорат банкларининг кассаларига нақд пул маблағлари тушиши даражаси ҳамон пастлигича қолаётган эди. Бунинг натижасида нақд пул тушумининг каттагина қисми банкдан ташқари айланмага чиқиб кетар эди.

–Мазкур қарорнинг 1-қисми 3-бандида ўн кун муддатда чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш объектларини ҳисоб-китоб терменаллари мавжудлиги бўйича инвентаризациядан ўтказилиши кўрсатилган, – дейди Б.Икромов. – Шунга мувофиқ, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан барча тадбиркорлик субъектлари қайта инвентаризациядан ўтказилганда жорий йил 1 март ҳолатига 159 та тадбиркорлик субъектлари банкдан ҳисоб рақам очмасдан фаолият кўртатиб келаётганлиги аниқланди. Шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида 100 та тадбиркорлик суьъектлари банклардан ҳисоб рақам очиб, фаолият юритишлари йўлга қўйилди. Бундан ташқари, инвентаризация натижалари бўйича жорий йилнинг 1 март ҳолатига 310 та тадбиркорлик субъектлари тўлов терминали билан жиҳозланмаганлиги аниқланган бўлса, Президентимиз қарорида инвентаризация якунларига кўра, жуда қисқа муддатларда зарур миқдордаги ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилишини, зарур ҳолларда улар узликсиз электр таъминотининг техник воситалари билан жиҳозланишини таъминланиши белгиланган бўлса, кўрилган чоралар натижасида 240 та тадбиркорлик субъектлари тўлов теминаллари билан таъминланди. Натижада эса март ойидан бошлаб, ўтган ойларга нисбатан тўлов терминали орқали савдо тушими 1,1 млрд. сўм кўпайишига эришилди.

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳи аъзолари сўзга чиқиб, Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосарининг мазкур ахбороти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган ушбу масалалар юзасидан Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг