Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Nanning Jianning Ўзбекистоннинг сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларида иштирок этиш ниятида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Хитойнинг етакчи компанияларидан бири – Nanning Jianning Water Investment Group вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида компаниянинг сув таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш режалари, шунингдек, маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида лойиҳаларни батафсил ўрганиш ва режаларни тузатиш бўйича қўшма ишларни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.