Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2016 Наманганда 127,8 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди
Наманганда 127,8 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2015 йил Наманган вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,7 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 14, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,9, капитал қўйилмалар 5,9, қурилиш-монтаж ишлари 11,1, чакана савдо айланмаси 12,9, жами хизматлар кўлами 13,2 фоиз ўсди.

Шунингдек, 1650 дан ортиқ янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 15 минг 731 тага, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 80,2 фоизга, саноатдаги улуши эса 61,9 фоизга етди. 70 га яқин корхона томонидан 127,8 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.

Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан 504 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди.

Бюджет маблағлари ҳисобидан 88 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан, 5 соғлиқни сақлаш муассасаси, 19 умумтаълим мактаби, 8 касб-ҳунар коллежи, 16 болалар спорти иншооти, жами 89 ижтимоий объект қурилиб, фойдаланишга топширилди. 34 қишлоқ аҳоли пунктида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Намунавий лойиҳа асосида 25 массивда 848 замонавий уй-жой барпо этилиб, ушбу ҳудудларда 52,6 километр ичимлик суви, 19,2 километр электр, 21,6 километрлик газ тармоғи тортилди. 27,8 километр ички йўллар қурилди.

Ердан самарали фойдаланмаётган 1 минг 987 фермер хўжалиги негизида ер майдонини мақбуллаштириш асосида 3 минг 775 янги фермер хўжалиги ташкил этилди.

Вилоятда бандлик дастури ижросини таъминлаш, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида 75 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Доимий иш билан таъминланганларнинг 39 минг 600 дан зиёди коллеж битирувчиларидир.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижросига 234 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг