Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 19/03/2019 Наманган шаҳрида 300 га яқин янги иш ўринлари яратилади
Наманган шаҳрида 300 га яқин янги иш ўринлари яратилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 18-март куни Наманган шаҳрида Россиянинг “Fabrika Nashe” корхонасининг пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватларига биринчи рамзий тош қўйилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28-феврал – 1-март кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқларни бажариш доирасида бўлиб ўтди.

Биринчи тошни қўйиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов, Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулло Базаров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев, Наманган шаҳри раҳбарияти ва “Fabrika Nashe” корхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокимияти ва Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотига кўра, фабрика қурилиши ва ишга туширилишига 1,6 миллион доллардан ортиқ ҳажмдаги тўғридан-тўғри инвестиция киритилади. Бу эрда 300 та янги иш ўринлари яратилади.

Бўлажак корхона ҳудудида россиялик ҳамкорлар билан лойиҳани амалга ошириш босқичлари ва обектни тезда ишга тушириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг