Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 3000 нафардан ошди
(Сурат: РИА Новости\МЧС РФ)
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мьянмада содир бўлган ҳалокатли зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 3000 нафардан ошди.
«Синьхуа» агентлигининг сўнгги маълумотларига кўра, табиий офат қурбонлари 3003 нафарга етган, 4515 киши жароҳат олган, 351 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Аввалроқ 2886 нафар ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди, бироқ офат кўлами кутилганидан анча жиддийроқ бўлиб чиқди.
Мьянма ҳукумати 31 март куни мазкур фожиали ҳодисалар муносабати билан бир ҳафталик миллий мотам эълон қилди. Қутқарув ишлари ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.