Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 01/09/2023 Мустақиллик монументига гуллар қўйилди
Мустақиллик монументига гуллар қўйилди

Мустақиллик монументига гуллар қўйилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Бу монумент она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига қўйилган обида. У Президентимиз ғояси асосида давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеалар, хорижий ташрифлар чоғида бу ерга гул қўйиш анъанага айланган.

Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг