Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2024 “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси доирасида 500 юздан зиёд эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

“Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси доирасида 500 юздан зиёд эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбайини шакллантириш ва шу асосда турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган “Мурожаатдан — даромадга” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида ташкил этилган лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳам ушбу эзгу ниятларга қаратилди.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам масаласида мурожаат қилган эҳтиёжманд, ишсиз аёлларга Президент совғалари – тикув машиналари тантанали равишда топширилди. 

Хусусан, Денов туманида 100 та, Олтинсой туманида 100 та, Сариосиё туманида 100 та, Узун туманида 100 та ҳамда Шўрчи туманида 105 та, жами 505 та аёлларга тикув машиналари берилди.

Шу билан бирга, ҳар бир аёл ўз фаолиятини йўлга қўйиб олиши учун маҳалласидаги етакчи чевар тадбиркор аёлларга бириктирилиб, уларнинг фаолияти назоратга олинди. Яъни, Президент Халқ қабулхонаси, секторлар ва “маҳалла еттилиги” ҳар бир кооперация иш жараёнини доимий мониторинг қилиб боради. Тикув машинаси ажратилган ҳар бир мурожаатчининг аввал барқарор даромадга чиқиб, сўнг яқин уч-тўрт йил ичида ўз оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишигача яқиндан ёрдам бериб борилади.

Бундан ташқари, 250 нафарга яқин ишсиз фуқарога субсидия асосида
мотокультиватор, пишириқ печлари, сартарошлик ускуналари каби қатор меҳнат жихозлар топширилди.
Шу тариқа юзлаб оилаларнинг даромади шаклланди, рўзғорига файз-барака кирди.

Ташкил этилган мазкур тадбир катта фестивалга айланиб кетди, десак, муболаға бўлмайди. Тадбир доирасида турли кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.

Жумладан, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигида

“Истиқбол” маҳалласида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони бўлиб ўтди.

Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда 1500 дан ортиқ 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбир доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Армиям – фахрим” шиори остида ҳарбийларнинг чиқишлари, кўргазмалари ҳамда турли спорт йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Эришаётган юқори натижалари, ташаббускорлиги ва фидойилиги учун бир гуруҳ ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг