Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Рикардо Эспиноза Франкога қарши жангда ғалаба қозониб, WBАънинг биринчи енгил вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.
Учинчи раундда Аҳмадалиев рақибига устунлик қилди, рақибини уч марта нокдаунга учратди ва ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Ғалабадан сўнг, ўзбек боксчиси мутлақ чемпион Наоя Иноуэга мурожаат қилиб, унга очиқчасига чақириқ ташлади ва WBА камарини ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажаришни талаб қилди.
Бу орада Иноуэ ўзининг навбатдаги жанги учун тайёргарлик кўрмоқда. Жанг 24-январь куни бўлиб ўтади ва унинг рақиби ИБФ версияси бўйича мажбурий даъвогар Сем Гудман бўлади.