Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев фаолиятидаги олтинчи жангини ўтказди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.
Мағлубият ва дуранг нималигини билмай келаётган Муроджон АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга кўтарилди. Жерри Канту ҳакамлик қилган жангда тўлиқ устунликка эришган Аҳмадалиев рақибини учинчи раундда нокаутга учратди.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон проф боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 29 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. Ўн тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Бугун олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Учинчи жангида нокаут бўлди.