Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 25/11/2024 Мураккаб вазиятларда кўмак бериш ва жойларда шифокорларни янгиликка ўргатиш

Мураккаб вазиятларда кўмак бериш ва жойларда шифокорларни янгиликка ўргатиш

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистонда Республик ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази («РИОваБСИАТМ» ДМ) мутахассислари 10 та мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказдилар. Бу аёлларга ёрдам беришга ҳам, жойлардаги мутахассисларни ўргатишга ҳам имкон яратди. Жарроҳлик амалиётлари Нукус, Қўнғирот ва Беруний шаҳарларида ўтказилди.

Она ва бола саломатлиги маркази мамлакатнинг акушерлик ва гинекология хизматининг бош муассасаси сифатида ўзиминг 14 та ҳудудий филиалларига ҳам, шунингдек, туман тиббиёт муассасаларига ҳам амалий ва ташкилий-услубий кўмак кўрсатиб келяпти. Шу мақсадда жорий йилда

Ўзбекистонниннг бир неча ҳудудларига ишчи ташрифлар уюштирилди. Мазкур ташриф 19-21 ноябрь кунлари Она ва бола саломатлиги марказининг Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалида, шунингдек, Қўнғирот ва Беруний туманлараро перинатал марказларида бўлиб ўтди.

Олиб борилган кўпчилик гинекологик операциялар авваллари туман миқёсидаги муассасаларда ўтказилмас эди. Уларни жорий этиш жойларда
беморларга вилоят ва туман марказларига ёки пойтахтга бормасдан, юқори технологик ёрдамлардан фойдаланиш имконини беради. Ҳудудий
тиббиётнинг сифатини ошириш, барча даражадаги замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш — мамлкатимиз раҳбарининг асосий талабларидан биридир. 10 та операциянинг 4 таси лакроскопик усулида, яъни кам тиғ ишлатиш йўли билан ўтказилди.
 
Операциялардан ташқари Республика она ва бола саломатлиги маркази мутахассислари томонидан ҳар уччала шаҳарда ҳам гинекологик ёндашувнинг замонавий кўникмаларини ўзлаштириш бўйича мастер-класслар ўтказилди. 

Шунингдек, Қўнғирот ва Беруний туманлараро перинатал марказларида 100 нафар шифокор учун беморларни антенатал парвариш, хафвли ҳомиладор гуруҳларни бошқариш бўйича, 75 нафар шифокор учун оилани режалаштириш бўйича тренинглар ташкил этилди. Тиббиёт ходимларини 2024 йилда янгиланган Миллий клиник протоколлар ҳолатлари билан таништирди. Қорақалпоғистоннинг бу икки тумани бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари акушер-гинекологлар, оилавий шифокорлар тренинг иштирокчилари бўлди. 

Акушерлик амалиётидаги янги ташхис усуллари туман соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, Қўнғирот ва Берунийдаги кўп тармоқли поликлиникалар амалиётида артериал гипертензий ва айнан ҳомиладорлик пайтида пайдо бўладиган юқори хавф остида гестацион кандли диабет ривожланаётган ҳомиладор аёлларни олдиндан аниқлаш бўйича скрининг технологияларнинг жорий этиш бошланди. Бундай беморларни олдиндан аниқлаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган шифокорлар акушерлик ва гинекологик асоратларнинг ривожланишининг олдини олиш ва аёлларга бахтли она бўлишга ёрдам бериш бўйича катта имкониятларга эгадирлар.

Ўтказилган операцияларга қайта туриб, уларнинг мураккаблигини қайд этиш лозим. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманлараро перинатал маркази мудири Зульфия Балтабаева сўзлаб берганидек, бу ерда ҳар хил асоратдаги тўрт нафар беморга жарроҳлик амалиёти қўлланилган. Улардан бирида катта, яъни 40 сантиметрдан ошиқ ҳажмдаги миоматка муваффақиятли равишда олиб ташланган. Бошқа бир аёлда эса ноодатий
жойлашиб қолган миома бор эди. Республика она ва бола саломатлиги маркази мутахассисларининг малакалари ва муваффақиятли ўтказилган операция туфайли аёлда, унинг ўзи орзу қилганидек, яна бола кўриш имконини сақлаб қолишга эришилди. Юқори технологик операциялар туман мутахассислари билан биргалдикда ўтказилди. Бу эса уларнинг ўсишида муҳим қадам саналади.

Шуни қўшимча қиламизки, Республика она ва бола саломатлиги маркази мутахассисларининг Ўзбекистоннингг барча ҳудудларига ишчи ташрифи жорий йилда ҳам, 2025 йилда ҳам босқичма-босқич давом этади. Ноябрь ойининг ўзида бундай тадбирлар Қорақалпоғистондан ташқари Сурхандарё ва Бухоро вилоятларида ҳам ўтказилди. Мазкур иш мамлакатимиз Президентининг 2023 йил 8 сентябрда қабул қилинган «Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-296-сонли қарорини амалга ошириш доирасида ўтказиляпти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг