Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/07/2018 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб имтиҳонлари онлайн намойиш этилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб имтиҳонлари онлайн намойиш этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 23 июль куни бўлиб ўтадиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2018-2019 ўқув йили учун 5-синфга қабул имтиҳонлари онлайн намойиш этилади.

Ихтисослаштирилган мактаб 2017 йилда фаолиятини бошлагандан бери қабул имтиҳонларини очиқ ва шаффоф ўтказишга катта урғу бериб келмоқда.

“Ўзкўргазмасавдо” биносида бўлиб ўтадиган 2018-2019 ўқув йили учун 5-синфга қабул имтиҳонлари live.inha.uz саҳифаси ва мактабнинг расмий Facebook саҳифаси https://www.facebook.com/AlKhorezmiySchool/ орқали онлайн намойиш этилади.

Саҳифа TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, у видео оқимини юклаб олишнинг юқори тезлигини таъминлайди. Интернет-провайдерларнинг кўпчилиги TAS-IX га пул олмасликларини инобатга олсак, фойдаланувчилар пулларини тежашади.

Шу билан бирга мактаб маъмурияти имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш учун бир гуруҳ ота-оналар кузатувчи сифатида имтиҳон залига таклиф этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг