Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2019 Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон шарқида машғулотлар давом этмоқда
Mudofaa vazirligi: O'zbekiston sharqida mashg'ulotlar davom etmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон шарқида машғулотлар давом этмоқда: куч тузилмалари бир жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда. 9 апрелдан бошлаб Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулоти бошланган. Қуролли Кучларнинг барча таркибий қисмлари томонидан биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ўтказилаётган машғулотлар 13 апрелга қадар давом этади.

Машғулотларга Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

11 апрель куни Шарқий ҳарбий округининг бир нечта полигонида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти режасига мувофиқ куч тузилмаларининг минтақадаги вазият беқарорлигининг олдини олиш ҳамда чегараолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларида жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳаракатига оид масалалари амалда кўриб чиқилди.

Манба:Мудофаа вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг