Шу муносабат билан барча юқорида кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш имкониятига эга корхона ва ташкилотларини юқорида кўрсатилган танловда иштирок этишга таклиф этади.
Шунингдек, танлов жараёнида республика ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларга айрим қўшимча имтиёзлар тақдим килинади (харид қилиш ҳуқуқи танловсиз амалга оширилиши мумкин).
Шу билан бирга, ўтказилаётган тадбирнинг нақадар муҳимлигини инобатга олган ҳолда, ҳамда Мудофаа вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 2017 йил 27 июль куни Мудофаа вазирлиги Маънавият ва тарғибот марказида (олдинги Авиасозлар саройи) тадбиркорлар ва юқоридаги махсулотларни етказиш имконияти бор корхона раҳбарларини қатнашиш жараёни бўйича ўтказиладиган семинарга таклиф қилади.
Тижорат таклифлари қуйидаги манзилда кабул килинади: Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек кўчаси, 100 уй, рухсатномалар бюроси, факс 262-82-28, эл. манзил: mudofaa@umail.uz. (маълумот учун телефон: 269-88-82, 269-88-27, 269-88-52, 269-88-63).
Сиздан юқоридаги маълумотни кўриб чиқиб ўтказилаётган тадбирда иштирок этишингизни сўраймиз.