Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2024 Муаммоларга тизимли ёндашилмоқда
Муаммоларга тизимли ёндашилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Наманган вилоятида давом эттирмоқда. 

Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи вилоятнинг Косонсой, Тўрақўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 254 та маҳалла аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини самарали ташкил этиш йўналишларида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудларда энг қисқа муддатларда 52 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Хусусан, иш ўринлари инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳасида яратилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 35 нафар фуқарога 770 млн сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди. 

Мавжуд бўш ишчи ўринларига 845 нафар фуқаро жойлаштирилди, 524 нафари касб-ҳунарларни ўқитишга йўналтирилди, 291 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, вилоятда ер олиш, ўз-ўзини банд қилиш истаги бўлган 6 минг 24 нафар ёшларга 2,1 минг гектар ер майдонлари ажратиш белгилаб олинди. Бу борада туман сектор раҳбарлари, ёшлар агентлиги бўлимлари, «маҳалла еттилиги» билан биргаликда ер олиш истаги бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилди ҳамда сув таъминоти яхши, аҳолига яқин бўлган экин ер майдонларидан яхлит контурлар танланди.

Аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан 4 710 та хонадон ҳамда 179 та ижтимоий соҳа объектлари манзилли ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида аҳолидан келиб тушган жами 680 та муаммоли масалаларнинг 479 таси
ҳудуддаги масъуллар билан биргаликда жойида ҳал этилди. 

Жумладан, маҳаллалардаги ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш йўналишида 13,2 км узунликдаги ички йўллар шағаллаштирилди, 1,7 км қисмига бетон қопламаси ётқизилди, 5,4 км узунликдаги пиёдалар йўлаги таъмирланди. 

Электр таъминотини яхшилаш йўналишида 26 та трансформатор таъмирланди, 47 та яроқсиз симёғоч темир-бетон устунларга алмаштирилди ва қўшимча 92 та янги устун ўрнатилди, 6,8 км узунликдаги электр СИП кабеллар тортилди, 287 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Танлаб олинган туманлар бўйича 42 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, касаллик аниқланган 7,5 минг беморни даволаш ишлари ташкиллаштирилди. Жумладан, улар туман, вилоят ва Республика шифохоналарига ётқизилди. Шу билан бирга, 6 783 нафари бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда 79 та маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, 904 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамда 728 та ногиронлиги бор шахслар билан яшовчи оилалар учун эҳсон ифторликлари ўтказилди. 

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида
спортнинг футбол, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут каби турлари бўйича маҳаллаларда мусобақалар ўтказилмоқда. 

Мактабларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида китобхонлик, эстрада, театр, саёхат тадбирлари йўналишида тўгараклар, миллий мақом, фольклор-этнографик йўналишларда ўқувчиларнинг ҳаваскорлик ансамбллари ташкил этилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг