Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Технологиялар 28/06/2016 “МТС” компанияси “UMS”даги ўз улушини сотиши мумкин
“МТС” компанияси “UMS”даги ўз улушини сотиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг “МТС” компанияси Ўзбекистондаги Universal Mobile Systems (UMS) “UMS” операторидаги ўз улушини сотиши мумкин. Бу ҳақда Россия ОАВлари компанияга яқин манбага таянган ҳолда хабар беришмоқда. “Интерфакс” агентлигининг хабар беришича, Россия компанияси 50,01 фоиз миқдордаги ўз улушини “маълум бир сумма” эвазига сотмоқчи.

“Бизда асосий йўл бор – у ерда қолиш ва иккинчи йўл бор – у ердан кетиш. Иккинчи йўл, яъни бизнесни сотиш ҳам мумкин, аммо ҳали бу ҳақда қарор қабул қилинмади, - деди МТСга яқин манба. МТС дан хабар беришларича, ҳозирча компания UMS орқали Ўзбекистондаги ўз фаолиятини оддий тартибда олиб бормоқда”.

Эслатиб ўтамиз, UMS Ўзбекистон бўйлаб ўз хизматларини 2014-йилнинг 1-декабридан кўрсата бошлаган.

Корхона сармоясининг 50,01 фоизи МТСга, 49,99 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази” ДУК га тегишли.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг