Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 09/12/2016 МСК Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сайловида ғолиб чиққанлигини тан олди
МСК Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сайловида ғолиб чиққанлигини тан олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

Ўзбекистон МСК маълумотига кўра, сайловда 17,951 млн. нафар фуқаро иштирок этди, бу сайлаш ҳуқуқи бўлган ва рўйхатга киритилган барча сайловчиларнинг 87,73 фоизини ташкил этади. “Ўзбекистон Республикаси Президентига сайловлар тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасига Президент сайлови ўтган ҳисобланади.

2016-йилнинг 9-декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, 2016-йилнинг 4-декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев учун 88,61 фоиз, ёки 15,906 млн. нафар сайловчилар овоз берганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг номзоди Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дан кўрсатилган эди.

Сайловда иштирок этган қолган номзодлар қуйидагича овоз олдилар: Хатамжон Кетмонов 3,73 фоиз, Наримон Умаров 3,46 фоиз ва Сарвар Отамуратов 2,35 фоиз.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни 5 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайланган деб ҳисоблашни қарор қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг