Валюта курслари 07/01/2025
$1 – 12930.11
UZS – -0.09%
€1 – 13390.42
UZS – 0.36%
₽1 – 120.94
UZS – 3.26%
Қидириш
Ўзбекистон 04/01/2025 Мотоцикл ҳайдовчиси тезликни оширгани учун жаримага тортилди

Мотоцикл ҳайдовчиси тезликни оширгани учун жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда BMW S1000 RR спорт мотоциклини бошқарган ҳайдовчи тезликни оширгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мотоцикл ҳайдовчиси 310 км/соатгача тезликда ҳаракатланиб, ўзи ҳақидаги видеони ижтимоий тармоқларда жойлаштирган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, мазкур қоидабузарлик учун ҳайдовчига тегишли жазо қўлланилган.

Аниқланишича, ўзига Ўзбекистоннинг биринчи мотоблогери деб баҳо берган ҳайдовчи ушбу видеони ўтган йилнинг август ойида тасвирга олганини айтган. Шунингдек, у ёшлар ва бошқа томошабинларни шунга ўхшаш ҳаракатларга ундамоқчи бўлмаганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда унинг Yamaha R1 мотоциклида 299 км/соатгача тезликда ҳаракатланган бошқа видеоси ҳам мавжуд. Ушбу видеода ҳайдовчи бир неча бор тезликни оширгани қайд этилган. Бу роликлар ҳали ҳам унинг Instagram саҳифасида кўриш мумкин.

Қаҳрамон Худойберганов ҳайдовчи бошқа қайд этилган қоидабузарликлари учун ҳам жавобгарликка тортиладими, йўқми — бу ҳақда ҳозирча маълумот бермади. Аммо тезликни 40 км/соатдан оширганлиги учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−3 моддаси 3-қисми асосида протокол тузилгани маълум. Ҳайдовчига 9 БҲШ (3,37 миллион сўм) миқдорида жарима белгиланган. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг