Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги хиёбон ва ҳайкали очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
Маросимда иштирок этиш учун Ўзбекистондан 100 га яқин киши ташриф буюрган.
Ислом Каримов сиймоси Самарқанддаги Регистон мажмуаси фонида қад ростлаган. Ушбу лойиҳа британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй ғоясидир. Ҳайкалда кучли ирода соҳиби, доно давлат арбоби ва халқпарвар сиёсатчи сиймоси гавдаланган.
Ислом Каримовнинг ҳайкали очилиши Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан уйғунлашиб кетгани ҳам аҳамиятлидир. Мазкур ташриф ҳар томонлама манфаатли бўлиши, халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига шубҳа йўқ.