Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 12/02/2019 Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали жорий йилнинг сентабр ойидан ишга тушиши мумкин
Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали жорий йилнинг сентабр ойидан ишга тушиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 9-феврал куни Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужабар Абдувахитовнинг мамлакатимизга Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) делегациясига бошчилик қилиб келган мазкур олий таълим муассасасининг проректори Артём Малгин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда баҳорда Тошкент шаҳрида МГИМО битирувчиларининг V Халқаро форумини ўтказиш ва институт филиалини очиш билан боғлиқ амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

“Биргаликда келажак сари” номли МГИМО битирувчиларининг Биринчи Умумжаҳон форуми 2013-йилда Боку шаҳрида ўтказилиб, унда мазкур таълим муассасасининг 25 давлатдан келган 400 га яқин битирувчилари иштирок этган. Умуман МГИМО Битирувчилари ассоциацияси контакт базаси 50 мингта исмдан ташкил топган.

Тошкент шаҳрида МГИМО филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши, жумладан бинони таъмирлаш ва ўқув анжомлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

МГИМОнинг Тошкент филиали жорий йилнинг сентабр ойидан бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлақонли фаолият кўрсата бошлаши режалаштирилмоқда.

Манбаа: Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг