Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Спорт 16/05/2019 МОҚнинг янги раҳбари спорт федерация ва ассоциациялари олдига қатъий вазифаларни қўйди
MOQning yangi rahbari sport federatsiya va assotsiatsiyalari oldiga qat'iy vazifalarni qo'ydi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида раҳбарлик фаолиятини бошлаган Рустам Шоабдураҳмонов бугун биринчи иш кунида Олимпия ўйинлари оиласига кирган барча спорт федерация ва ассоциациялар мутасаддилари билан учрашув ташкил қилди. Унда кўрилган асосий масала Токио Олимпиадасига олиб бориладиган тайёгарлик дастурини кўриб чиқиб, соҳадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилди.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, спорт федерациялари ва ассоциациялари мутасадди ва масъул ходимлари иштирок этишди.

“Олдимизда Токио Олимпиадаси турибди. Вақт ҳам оз қолган. Бартараф этишимиз керак бўлган муаммолар етарли. Кеча ҳам айтганимдек, биз бу борада ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак. Ҳозир бир неча ой қийналамиз. Аммо шу қийинчиликдан ўтиб олсак, кейин ишимиз анча енгил бўлади. Ҳали ҳар бир федерация вакиллари билан алоҳида яқиндан танишиб чиқаман. Бунгача қиличбозлик федерациясида фаолият олиб борганим боис, соҳадаги вазият менга аён. Энди қолган федерациялар билан ҳам шуғулланиб чиқамиз. Шунингдек, ҳаёлимизда фақат Токио Олимпиадаси бўлиб, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларини ҳам ташлаб қўймаслигимиз керак. Ахир кейинги Олимпиаданинг негизини шулар ташкил этади. Улар ҳақида биз қайғурмасак, ҳеч ким ўйламайди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Дархақиқат, 2019-йил спортимиз учун ғоятда масъулиятли давр ҳисобланади. Зеро, Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун аксарият лицензияларни атлетларимиз айнан жорий йилда қўлга киритишлари зарур. Бугунги учрашувда МОҚ президенти мутасаддиларга фурсатни қўлдан бой бермай тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, ўқув-машғулот йиғинлари сифатини ошириш, мураббийлар малакасини ошириш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда Олимпия ўйинлари дастурига кирган бокс, гимнастика, оғир атлетика, дзюдо, сузиш, от спорти, каратэ, ўқ отиш, камондан отиш, таэквондо WT, замонавий бешкураш ва регби федерациялари мутасаддиларининг фикрлари бирма-бир эшитиб чиқилди ва муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг