Молиявий технологияларни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Молиявий технологияларни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

Молиявий технологияларни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

Молиявий технологияларни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда дунёда молиявий технологиялар бозори тез суръатда ривожланяпти. Унинг ҳажми бу йил 300 миллиард доллардан, 2030 йилга бориб, 600 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Юртимизда ҳам мазкур йўналишда катта имкониятлар бор. 2018 йилда FinTech корхоналари 24 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда 103 тага етган. Жорий йил маҳаллий корхоналаримиз 260 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4 баробар кўп.

Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида 1 мингта стартапни қўллаб-қувватлаш, “Open banking” тизимини жорий қилиш, молиявий технологияларни ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия ишлаб чиқилиши айтилган эди. Тақдимотда мутасаддилар шу борадаги режалар ва таклифлар юзасидан ахборот берди.

Стратегияни пухта ишлаб чиқиш учун, аввало, меъёрий-ҳуқуқий база, молиявий технологияларнинг ҳозирги ҳолати, инфратузилма ва кадрлар масаласи таҳлил қилинмоқда. Сингапурлик экспертлар жалб этилиб, халқаро тажриба ўрганилмоқда. Шу асосда бу соҳадаги миллий тамойиллар шакллантирилади, институционал архитектура ва идоралараро ҳамкорлик тартиби белгиланади. Якуний мақсад барқарор, инклюзив ва рақобатбардош молиявий хизматлар экотизимини яратишдир.

Бугунги кунда молия бозорини сунъий интеллект ва блокчейн технологияларисиз ривожлантириб бўлмайди. Таҳлилларга кўра, булар орқали банклар даромадини 20 фоизга, молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириб, хавфларни 15 фоизга камайтириш мумкин.

Давлатимиз раҳбари банкларнинг технологик имкониятларини кенгайтириб, рақамли хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берди.

Соҳада муваффақият мезонларини аниқлаш ва бошқариш мақсадида Марказий банкда Финтех офиси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланди. Стартаплар акселерацияси, янги ғоялар ва инвестицияларга шароит яратиш учун инновацион хаб ташкил қилиниши маъқулланди. Бу чора-тадбирлар келгусида Ўзбекистоннинг минтақавий финтех марказига айланишига хизмат қилади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР