Валюта курслари 29/04/2025
$1 – 12948.10
UZS – -0.07%
€1 – 14696.09
UZS – -0.04%
₽1 – 156.93
UZS – 0.24%
Қидириш
Технологиялар 25/04/2025 Mobiuz фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Mobiuz фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Mobiuz марказий офисида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов раислигида Кузатув кенгашининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Тадбир мобил алоқа операторининг 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорак фаолияти якунларини сарҳисоб қилиш, шунингдек, стратегик лойиҳалар ва фаолият режаларини муҳокама қилишга бағишланди.

Тармоқлар қамрови сезиларли даражада кенгайгани, ҳудудларда, шу жумладан чекка ҳудудлар ва қишлоқ жойларда янги таянч станциялари ишга туширилгани таъкидланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тармоқларни кенг кўламли модернизация қилиш, шунингдек, Фарғона водийсида 5G тармоғи ишга туширилиши бошланганига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳалар қамров ҳудудини кенгайтириш, маълумотлар узатиш тезлигини ошириш ва янги технологик ечимларни жорий этишга қаратилган.

Вазирга бешинчи авлод тармоқлари талабларига жавоб берадиган юқори тезликда ва барқарор маълумотлар узатишни таъминлайдиган замонавий пакетли коммутация ускуналари намойиш этилди. Mobiuz мутахассислари ушбу технологиянинг имкониятлари, жумладан, трафик йўналтиришни оптималлаштириш, уланишлар ишончлилигини ошириш ва маълумотлар узатишдаги кечикишларни камайтириш ҳақида батафсил маълумот беришди.

Муҳокаманинг устувор йўналишларидан бири Mobiuzъни нафақат алоқа хизматларини, балки рақамли ечимларнинг тўлиқ экотизимини тақдим этувчи рақамли операторга айлантириш масаласи бўлди.

Тадбир давомида Mobiuz марказий офиси ҳудудида очилган Huavie бренд зонасига ташриф буюрилди. Бу ерда вазир тақдим этилган мобил қурилмалар ва рақамли аксессуарлар билан танишди. Mobiuz ва Huavie ҳамкорлиги доирасида фойдаланувчиларга бўлиб тўлаш имконияти, расмий кафолат билан кенг турдаги смартфонлар, шунингдек, «Xotirjam» линияси тарифларига уланишнинг махсус шартлари таклиф этилаётгани таъкидланди.

Йиғилиш якунида вазир алоқа ва интернет сифатини янада ошириш, янги рақамли маҳсулотлар ва хизматларни жорий этиш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда мобил алоқа оператори фаолиятини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг