Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/01/2019 Мўйноқда 3 йил ичида 26 трлн 974 млрд 827 млн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Мўйноқда 3 йил ичида 26 трлн 974 млрд 827 млн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мўйноқ туманида 2019−2021 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қарийб 27 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Хусусан, саноат соҳасига 33 та, хизмат кўрсатиш соҳасига 34 та ва қишлоқ хўжалиги соҳасига 8 та, жами 75 та лойиҳа жалб қилиниши назарда тутилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мўйноқда 3 йил ичида 26 триллион 974 миллиард 827 миллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Мўйноқда бизнес қиламан, инвестиция киритаман, деган тадбиркорлар кундан-кун кўпаймоқда, — дейди Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияров.

Ҳукумат қарорида назарда тутилган 75 та лойиҳа тадбиркорларнинг ўз маблағлари 338 миллиард 755 миллион сўм, тижорат банкларининг кредитлари 99 миллиард 672 миллион сўм ҳамда хорижий инвестициялар ва кредитлар 3 миллиард 194 миллион АҚШ доллари ҳисобидан амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг