Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 26/08/2017 М.Жумагалдиев Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раислигига сайланди
М.Жумагалдиев Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раислигига сайланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси сайланди.

Депутатлар Мухамет Жумагалдиевни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раислигига сайлашди.

Сенаторлар тасдиғи билан А.Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Шу билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг