Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 21/11/2016 “Mitsubishi” Ўзбекистонда Тўрақўрғон ИЭСни қуриш борасида шартнома имзолади
“Mitsubishi” Ўзбекистонда Тўрақўрғон ИЭСни қуриш борасида шартнома имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Япониянинг иккита “Mitsubishi Corporation” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd.” (MHPS) компаниялари Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуришади.

“Mitsubishi Corporation” компаниясининг қайд этишича, “Ўзбекэнерго” АЖ мазкур лойиҳани амалга оширишни иккита Япония компанияларига ишониб топширган. Аммо шартноманинг қиймати ошкор этилмаган.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида таркибида қуввати 450 МВт бўлган иккита блоклои буғ-газ мосламали умумий қуввати 900 МВт лик янги иссиқлик электр станцияси қурилади. Мазкур қурилиш ишлари 2020-йилда якунланади.

Лойиҳа доирасида “MHPS” компанияси буғ-газ мосламасининг асосий унсурларини етказиб беради. “Mitsubishi Corporation” компанияси Туркиянинг “Calik Enerji Sanayi ve Ticaret A.S.” компанияси билан ҳамкорликда қолган унсурларни етказиб беришади, шунингдек, мосламаларнинг транспортда етказилиши, қурилиш ва монтаж ишларига жавоб беришади.

Мазкур лойиҳа “Япониянинг ривожланишга расмий кўмак” дастури ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг