Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2018 #MITCKIDSFEST болаларга ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этди
#MITCKIDSFEST болаларга ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида #MITCKIDSFEST тадбири бўлиб ўтди.

#MITCKIDSFEST тадбири Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (MITC), Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва “Venkon” компанияси томонидан ташкил этилди. Intersok компанияси ва FC Stuttgart немис футбол мактаби ушбу лойиҳани қўллаб-қувватладилар.

Тадбирда MITC ва IUT ходимлари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.

IUT ҳудуди шарлар ва баннерлар билан безатилди. Тадбирда спорт мусобақалари ва танловлар ташкил этилди.

Шунингдек, болалар “Рангли хамир” ва “Сеҳрли кимёвий лаборатория” таълимий аттракционларда иштирок этиш имконига эга бўлдилар. FC Stuttgart немис футбол мактаби тадбир иштирокчилари учун маҳорат дарсларини ташкил этдилар.

IUT ректори Сарвар Бабаходжаев қайд этди: “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – барча ота-оналар учун энг муҳим кунлардан биридир. Мен болажонларимизга қувонч ва ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этган #MITCKIDSFEST тадбирини ташкиллаштиришга ўз улушини қўшган барча ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман. Болалар табассуми - бу кўзни қувонтирадиган энг яхши нарса”.

“Биз болаларнинг таълим олишлари ва ривожланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча ишларни қилмоқдамиз. Таълимни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали биз болаларга ўз қобилиятларини ҳамда иқтидорларини намоён этишга ёрдам беришимиз керак”, - қўшимча қилди университет ректори.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг