Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 20/03/2022 Мисрнинг Тошкентдаги элчиси Миср жамиятида аёлларнинг ўрни ҳақида маъруза қилда
Мисрнинг Тошкентдаги элчиси Миср жамиятида аёлларнинг ўрни ҳақида маъруза қилда

Миср Араб Республикасининг Тошкентдаги элчиси Элчи Амира Фаҳми хоним Миср ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини ҳамда Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш доирасида Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида Миср жамиятида аёлларнинг ўрни ва Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва ўзбекистонлик талабаларнинг Мисрда таълим олишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида маъруза қилди. 

Элчи ўз нутқи чоғида Миср жамиятида аёллар фиръавнлар давлати давридан, то ўтган асрнинг 50-60-йилларигача касб этган муҳим ролини, ҳамда аёлларнинг сиёсий ҳуқуқларини қўлга киритишининг гувоҳи бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, 2014 йилги конституцияга мувофиқ аёлларнинг қўлга киритган ютуқлари кўриб чиқилди, бунда аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини ошириш бўйича катта одимлашни кўрсатди ва ҳозирда сенаторлар ва депутатлар палаталарида, Давлат Кенгашига ўнлаб аёлларни тайинлаш ва яқинда Миср тарихидаги илк бор аёл судяларга судялик лавозимини эгаллашга рухсат берилди, бундан ташқари, ҳозирда вазирларликларнинг тахминан 25% аёллар ташкил қилади. 

Элчи, шунингдек, Миср ва Ўзбекистон ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари юқори эканини таъкидлаб, икки давлат ўртасида таълим ва маданият соҳаларида имзоланган шартномалар, шунингдек, бир қатор меморандумларни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш учун ҳозирда кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Миср ва Ўзбекистон университетлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат ишлаб чиқилмоқда, “Мисрда ўқиш” ташаббуси ва мисрлик бўлмаган талабаларга Миср давлат, хусусий ва хорижий университетларида таълим олиш имкониятлари ҳамда мисрлик бўлмаган талабаларга тақдим этилаётган афзалликлар сўз юритди.

Ўз навбатида, Академиянинг илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича ректор ўринбосари, фан доктори Зоҳиджон Исломов Миср ва Ўзбекистон тарихан маданий-маърифий, илмий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилиб келганини таъкидлаб, ҳозирги вақтда ўзаро алоқалар том маънода изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди. У академиянинг Миср университетлари билан ҳамкорлик қилишга интилиши ва академия профессор ўқитувчиларининг аксарияти Мисрда таҳсил олганидан фахрланишини тилга олди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг