Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 29/03/2019 Мисрда Ўзбекистонлик Талабалар Иттифоқи ташкил қилинди
Мисрда Ўзбекистонлик Талабалар Иттифоқи ташкил қилинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 27 март куни Мисрдаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ташаббуси билан, жорий кунларда Мисрда меҳмон бўлиб турган расмий делегация ва талабалар орасида учрашув бўлиб ўтди. Кун тартибидаги энг асосий мавзу Миср Араб Республикасидаги билим даргоҳларининг турли босқичларида таълим олаётган Ўзбекистонлик ёшлар талабига биноан «Ўзбекистонлик Талабалар Иттифоқи»ни ташкил қилиш ва иттифоқ таъсис ҳайъатини сайлашдан иборат эди.

Узоқ вақт давом этган урунишлар ва меҳнатлардан сўнг Давлатимизнинг қўллаб қувватлови ва Элчихонамиз масъулларининг қизғин ва самимий ёрдамлари, ҳамда, Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Мўминжанов Шарифжон, Ўзбекистон Республикасидаги «Умумжаҳон Ёшлар Ассоциацияси» раиси Олимбоев Муродилла ва бошқа масъуллар иштирокида, Ал-Азҳар мажмуасининг турли босқичларида илм олаётган талабалар номидан қирққа яқин талаба вакиллари ва бошқа илм даргоҳларида ўқиётган ўндан ортиқ талабалар тарафидан «Ўзбекистонлик Талабалар Иттифоқи» ташкил этилди ва Иттифоқнинг таъсис ҳайъати ва марказий кенгаш аъзолари сайланди.

Бундан ташқари, учрашувда хорижда истиқомат қилаётган ёш Ўзбекистон фуқароларининг барча турдаги муаммоларига ечим топиш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Президентимиз фармони билан ташкил этилган «Ўзбекистон Умумжаҳон Ёшлар Ассоциацияси»нинг Мисрдаги ваколатхонасини очиш ва ваколатхона раиси ва Ассоциациянинг Миср Араб Республикасидаги вакилини сайлаш масаласи ҳам кўтарилди. Масъуллар ва Ассоциациянинг раиси иштирокида, талаба вакиллари тарафидан мазкур вазифага Ал-Азҳар Университетининг «ҳадисшунослик» бўлими 2-босқич магистири, иқтидорли ва тажрибали талаба Улуғбек Жиянов сайланди.

Манба: azon.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг