Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Айни пайтга келиб, иккинчи куннинг кечки дастуридан ўрин олган беллашувлар ўтказиляпти.
Бироз аввал терма жамоамизнинг яна бир вакили Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) ҳам мусобақадаги иштирокини бошлади. Осиё ўйинларининг ғолиби ҳисобланмиш ушбу боксчимиз дастлабки жангни қирғизистонлик Алманбек Алибековга қарши ўтказди.
Юртдошимизнинг устунлигида ўтган жанг якунда ҳакамларнинг очкосида ҳам ўз ифодасини топди ва Мирзаҳалилов кейинги даврага йўл олди. Яна бироздан сўнг Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ҳамда Исроил Мадримов (-75 кг) ҳам рингга чиқишади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.