Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Маданият 04/12/2024 Минскда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги нишонланди

Минскда Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги нишонланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 декабрь куни Минскдаги Дўстлик уйида буюк ўзбек олими ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг 630 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган алоқаларнинг навбатдаги далили бўлди, деб хабар бермоқда BELTA.

Ўзбекистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Раҳматулла Назаров тадбирда сўзга чиқиб, маданий ҳамкорликнинг икки мамлакат ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашдаги муҳим аҳамиятини таъкидлади. У Мирзо Улуғбекка бағишланган кеча Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасидаги дўстликни чуқурлаштиришга хизмат қилишига умид билдирди. Элчи Улуғбекнинг илм-фан ва маданиятдаги ютуқлари Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маънавий меросининг муҳим қисми эканини алоҳида қайд этди.

Тадбирда қатнашган беларуслик олимлар ҳам Мирзо Улуғбекнинг илм-фан ва тарихдаги аҳамиятини эътироф этдилар. Улуғбекнинг 40 йиллик ҳукмронлиги даврида Самарқанд дунё миқёсида илм-фан, маданият ва таълим марказига айлангани таъкидланди. Айниқса, унинг астрономия, математика, тарих, мусиқа ва адабиётга қўшган ҳиссаси жаҳон илм-фанида туб бурилиш ясагани қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг