“Ташқи сиёсат соҳасида биз Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати ва ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслигини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси фаол ташқи сиёсатининг асосий мақсад ва вазифаларини бугунги мураккаб шароитда, минтақада хавфсизликка ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолаётган бир вазиятда амалга оширмоқда, деб ҳисоблаймиз”, - дея баёнот берди у.
“Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, унинг маънавий-ахлоқий анъаналари ва қадриятлари, жаҳон маданиятига қўшган беқиёс ҳиссаси республиканинг замонавий халқаро муносабатларда, фаол ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолиятда тенг ҳуқуқли субъектга айланишининг асосий ва муҳим воситаси бўлди”, - қайд этди Отамуратов.
“Ташқи сиёсат ва давлат бошқарувининг бошқа органлари фаолияти доирасида миллий манфаатларнинг қатъий ҳимоя қилиниши таъминланишига эришишимиз шарт. Бизнинг шиоримиз — миллий манфаатлар ҳар нарсадан устун!” – деди у.
“Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини кенг миқёсда тарғиб этиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ҳар томонлама мустаҳкамлаб боришимиз зарур”, - қўшимча қилди номзод.
“Фуқароларимиз ва юридик шахсларнинг хорижий давлатларда ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим вазифамизга айланмоғи керак”, - деди Отамуродов.
“Инсоният тамаддунининг қадимги трансчегаравий йўналиши бўлган Шарқ ва Ғарбни бирлаштирувчи, иқтисодий, сиёсий ва маданий-инсонпарварлик соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини институционал мус-таҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим ўрин тутадиган Буюк ипак йўлини қайта тиклаш, кучли “Буюк ипак йўли” брендини илгари сурамиз”, - қўшимча қилди у.