Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) нинг «Ургенч шаҳрида касб ҳунарга ўқитиш марказини ташкил қилиш ва касбга ўқитиш тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш(2020-2024/14млн АҚШ доллари)»лойиҳаси доирасида 2022 йилнинг 31 январ санасида «Тошкент Лотте» мехмонхонаси анжуманлар залида «Миллий техник малака ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти»ни ташкил қилишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Умумий бюджети 14млн АҚШ долларига тенг Ургенч касб хунарга ўқитиш марказини қуриш ва касбий таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш лойиҳаси, Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрларни етиштириш учун Корея Ҳукуматининг KOICA Агентлиги орқали Ўзбекистонда амалган оширилаётган 5чи касбий таълим йўналишидаги катта грант лойиҳа ҳисобланади. Лойиҳадан кўзланган мақсад фақатгина Ургенч шаҳрида касб ҳунарга ўқитиш марказини қуриш эмас балки, касбий таълим соҳасидаги педагоглар таълим тизимини мустаҳкамлаш ҳамда малакани баҳолаш тизимини ривожлантиришни ўз ичига қамраб олувчи кенг қамровли лойиҳа ҳисобланади.
Семинарда KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Парк Сунджин хоним, Корея технология ва таълим университети қошидаги Технологияларни трансфер қилиш институти профессори Хёнг Чанг Жо бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда KOICAнинг Тошкент, Самарқанд, Шахрисабз, Фарғона касб-ҳунарга ўқитиш марказлари Раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда KOICA агентлигининг лойиҳаси доирасидаги Институтни ташкил этиш, ушбу Институтда касб-ҳунарга ўқитиш соҳасидаги кадрларни малакаси ва касбий даражасини ошриб бориш, замон талабларига жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тайёрлаш каби йўналишлардаги режалар муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбирда KOICA агентлигининг лойиҳаси доирасида Урганч шаҳрида ташкил этилаётган бешинчи Касб-ҳунарга ўқитиш марказ фаолияти “Йўл харитаси” бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Лойиҳанинг ушбу, ''малакани баҳолаш тизими ва ўқитувчилар малакасини ошириш'' қисмига оид тақдимот давомида KOICA, вазирлик ҳамкорлигида барпо қилинган 3 та марказ (Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз), келажакда ўз фаолиятини олиб бориши режалаштирилган яна 2 та марказ (Фаргона, Ургенч)дан ташқари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги тасарруфидаги бошқа касб хунар марказлари(мономарказлар)ни қамраб олувчи тизим бўлиши айтилиб, бошланғич режалаштириш босқичиданоқ, Ўзбекистон ҳукуматининг бандлик ва стартаплар стратегияси билан интеграциялаш муҳимлиги таъкидланди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул вакиллари, KOICA марказлари Директорлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг фаол иштироклари алоҳида аҳамиятга эга эканлиги айтилди.
KOICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Парк Сунджин хоним ўз нутқида, вазирлик ва Кореялик профессорларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик бирдириб, Институт ва Марказ Кореянинг касбий таълим соҳасидаги илғор тажрибасига асосланган ҳолда ташкил этилаётганлигини эслатиб ўтди. Парк Сунжин хоним ушбу лойиҳани амалга оширишда бевосита иштирок этаётган Кореялик профессорларнинг соҳадаги билим ва тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек KOICA агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги келажакда ҳам ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорлик қилишига ишонч билдирди.
Маълумот учун малакани баҳолаш тизими ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти Тошкент касб-ҳунар маркази майдонида 2024-йил, Ургенч касб-ҳунар маркази ҳам 2024-йил қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилан.