Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 28/04/2021 Миллий палата ва AKFA университети Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Миллий палата ва AKFA университети Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида ва AKFA университети мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ва кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш  мақсадида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Ҳужжатни Миллий палата раиси Ровшан Изамов ва AKFA университети ректори Беҳзод Джалилов имзоладилар.

Томонлар ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг мамлакат раҳбари томонидан белгиланган векторларини амалга оширишга қаратилган қўшма лойиҳа устида ишлашни режалаштиряпти. Хусусан, бу Президентнинг 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сонли «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳамда давлат раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган ислоҳотлар йўналишидир.  

Томонлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими кадрлар салоҳиятини яхшилашни мақсад қилган лойиҳаларни амалга ошира туриб, асосий эътиборни илмий-тадқиқот йўналишига, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги таълимга қаратмоқчи.

Шунингдек, ҳамкорлик долзарб халқаро стандартларга мувофиқ исботланган тиббиётга асосан стандартлар, ташҳислаш услубларини жорий этиш, ҳар хил касалликларни даволаш ва профилактика қилишни такомиллаштиришда катта манфаатни кўзда тутади.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг