Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ҳукумат қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги қонунчиликка қўшимча киритилди.
Эндиликда эски ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномасининг ўзи етарли. Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда ҳайдовчининг имтиҳон варақаси, миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси, тиббий маълумотнома ҳамда транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланди. Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.