“UzTrade” савдо белгиси ва Made in Uzbekistan белгиси остида мош, ловия ва нўхотдан иборат дуккакли маҳсулотлар компаниянинг Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги Савдо уйига экспорт қилинди, - деб таъкидлади UzTrade АЖ нинг Бош мутахассиси Бекзод Холиков. – UzTrade ва афғон компаниялари ўртасидаги дуккакли маҳсулотлар экспорти контрактациясининг умумий қиймати икки миллион долларни ташкил қилмоқда”.
Яқин вақт оралиғида UzTrade компаниясининг Франциядаги UzFranceTrade савдо уйига 48 тонна ҳажмидаги мош партиясининг биринчи экспорти режалаштирилган.
Аввалроқ, UzTrade AJ томонидан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорига маҳаллий дуккакли маҳсулотларни етказиб беришга шартномалар имзоланган. Ушбу шартномалар асосида, Индонезия, Малайзия ва Вьетнам давлатларига дуккакли маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
UzTrade АЖ Ташқи савдо вазирлиги тизимида ташкил этилган тижорат ташкилотидир. Компаниянинг асосий вазифаси – экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва умуман олганда, бизнес муҳитини ривожлантириш орқали мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш.
UzTrade АЖ ривожланган ташқи савдо инфратузилмасига эга. Маҳаллий махсулотлар экспортини такомиллаштириш мақсадида компаниянинг бир қатор чет давлардарда савдо уйлари очилган ва тизимли равишда янги давлатдарда савдо уйлари очилиши режалаштирилган. Экспорт географияси қуйидаги давларларни қамраб олган: Озарбайджон, Афғонистон, Белоруссия, Болгария, Вьетнам, Исроил, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, БАА, Покистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Чехия, Япония.