Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 23/11/2021 Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди
Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

Корпоратив маълумотлар порталида келтилишича, Жиззах вилоятида Ўзмиллийбанкнинг билвосита таъсисчилигида янги корхона очилган. Устав капитали 1 млрд. сўм бўлган «Zomin Ropeway» МЧЖ 2021 йил 19 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган. Ушбу корхона таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Миллий банкнинг инвестиция билан шуғулланувчи «NBU Invest Group» компанияси ҳисобланади.

Статистика қўмитаси сайтидаги маълумотларга кўра, «Zomin Ropeway» МЧЖ Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳамда дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни кўрсатиш билан шуғулланади. Корхонага Қодиров Алишер Носирович директорлик қилади. А.Қодиров айни пайтда «NBU Invest Group» нинг Бошқарув аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда «NBU Invest Group» га тегишли корхоналар сони 21 тани ташкил қилади.

Аввалроқ, Тошкентдаги Lotte меҳмонхонаси Ўзмиллийбанк тасарруфидан чиқарилиб, Давлат активларини бошқариш агентлигига берилгани хабар берилган эди 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг