Beeline Uzbekistan оммабоп онлайн-кинотеатр иловасининг фаол фойдаланувчилари сони 1 миллион нафардан, ўрнатишлар сони эса — 5 миллиондан ошди.
Ўзбекистонлик ёш ва интилувчан мутахассислар жамоаси томонидан ривожлантирилаётган Beeline TV, “Кўнгилочар” категориясида Google Play’даги бепул иловалар орасида пешқадамлик қилмоқда ва App Store’да ҳам худди шу тоифада Netflix каби гигантларни ортда қолдириб, энг оммабоп 5 та бепул иловалар қаторига киради.
Ўзбек аудиториясининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган Beeline TV миллионлаб томошабинларига фильмлар, сериаллар, телеканаллар, ўқув ва кўнгилочар контентдан иборат кенг медиатекадан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Барча Beeline мижозлари учун тариф режасидан қатъи назар, Beeline TV иловасида трафик тарифланмайди ва тариф бўйича лимитлар сарфланмайди, шунингдек, “Sports UZ”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Дунё Бўйлаб”, “БОЛАЖОН ТВ”, “Ақлвой”, “Наво” ва бошқаларни пулли обуна бўлиш зарурариятисиз ҳам томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, рақамли оператор абонентлари Beeline TV учун тўловни бевосита ўз ҳисобидан (балансидан) амалга оширишлари мумкин.
Beeline TV хорижий фильмлар, сериаллар ва каналлардан ташқари, ўз обуначилари эътиборига “Ўзбеккино”нинг улкан медиатекасини, HD форматдаги ўзбек фильмларининг “Олтин тўпламларидан”: “Абдуллажон ёҳуд Стивен Спилбергга бағишланади”, “Шум бола”, “Мафтунингман, “Келинлар қўзғолони”, “Маҳаллада дув-дув гап” ва бошқалар, шунингдек, Аваз Охун, Браво ва Дизайн жамоалари концерт дастурлари ва театр томошаларини ҳавола этади. Бундан ташқари, декабрь ойи охиригача Beeline мижозлари ҳеч қандай рекламасиз ва трафик харажатларисиз Setanta Sports’га қўшимча тўловларсиз обуна бўлишлари ва бутун дунё бўйлаб энг йирик футбол лигалари ва спорт турнирларининг жонли трансляцияларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Шунингдек, спорт ишқибозлари учун илованинг ижтимоий тармоқларида футбол янгиликларининг ҳафталик видео дайжестлари бериб борилади ва жорий йилнинг охиригача iPhone 14 Pro Max ютиб олиш имкониятини берувчи танлов ҳам ўтказилади. Акцияда иштирок этиш учун ҳавола орқали ўтиб, бўлажак ўйиннинг тахминий натижасини танлаш керак бўлади. Кейин Beeline TV хизматида рўйхатдан ўтиб, исталган видеоконтентни энг камида 15 сония томоша қилиш лозим. Бир нафар фойдаланувчидан фақат битта жавоб қабул қилинади, агар натижани тўғри тахмин қилганлар бир нечта бўлса, ғолиблар тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Ютуқли ўйин натижалари Instagram’да жонли эфирда намойиш этилади.
Beeline TV аудиториясининг 76 фоизи эркаклар ва 24 фоизи аёллардан иборат бўлиб, уларнинг аксарияти 25 ёшдан 35 ёшгача бўлганлардир. Эркаклар орасида машҳур каналлар қаторига Sports UZ ва Setanta Sports кирса, аёллар орасидаги машҳур каналлар қаторига эса MY5, Севимли ТВ, Ёшлар ва турк сериаллари киради.
Шунингдек, Beeline TV болалар учун рус ва ўзбек тилларида кўнгилочар ва ривожлантирувчи мультфильмлар ва видеолар, шунингдек, мультсериаллар ва болалар фильмлари каби кенг қамровли контентни таклиф этади.
“Иловамизнинг муҳим афзалликларидан бири – битта аккаунт орқали контентни бир вақтнинг ўзида 5 та қурилмада томоша қилиш имкониятидир, қолаверса, ота-она назорати ва Beeline мижозлари учун мобил тармоқда интернет-трафик чексиз тақдим этилиши”, — дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan рақамли кўнгилочар дастурларини ривожлантириш хизмати раҳбари Сухроб Садиков.
Умумий ҳисобда иловада 100 дан ортиқ каналлар, жумладан янгиликлар, таълим, кўнгилочар, спорт, кино каналлари ва телесериаллар тақдим этилган. Бундан ташқари, обуна бўйича 5 та кинотеатр контенти очиқ. Булар: START, PREMIER, Amediateka, Megogo ва IVI кинотеатрлари.
“Рақамли хизматларни ривожлантиришда давом этамиз! Beeline TV дастури кўплаб мижозларимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Бизни қўллаб-қувватлаётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва сизга янада қизиқарли контентларни таклиф этишга тайёрмиз. Севимли фильмлар, сериаллар ва спорт тадбирларини завқ билан томоша қилинг” – дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Контент медиатекаси, обуналар ва нархлар ҳақидаги маълумотларни Beeline TV веб-сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин.