Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 29/06/2017 «Микрокредитбанк» АТБ ҳамда ICD 12 млн. долларлик шартнома имзолашди
«Микрокредитбанк» АТБ ҳамда ICD 12 млн. долларлик шартнома имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки (АТБ) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) умумий қиймати 12 млн. АҚШ долларлик шартномани имзолашди.

ICD маълумотларига кўра, томонлар ҳужжат доирасида Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес вакилларига молиявий ресурсларни тақдим этишда ҳамкорлик қилишади.

ICD кўп тармоқли ташкилот бўлиб, Ислом тараққиёт банки (IDB) гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг