Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 14/12/2023 МҲТИ мутахассислари Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди
МҲТИ мутахассислари Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди. Шундай қилиб, оқ карамнинг нархи 22,0 фоиз, гуручнинг нархи 15,6 фоиз, қизил сабзининг нархи 10,0 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 7,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 6,8 фоиз, маргариннинг нархи 6,6 фоиз, лимоннинг нархи 5,6 фоиз, лавлагининг нархи 5,1 фоиз пасайган.

9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида гречка, сут, буғдой уни ва бошқалар бор.

4 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Айниқса, помидор ва бодринг нархининг ошиши яққол сезилади. Шуни таъкидлаш керакки, худди шундай тенденция ўтган йилда ҳам кузатилганди. Бу эса ушбу маҳсулотларни бозорга этказиб беришда мавсумий омилларнинг таъсири борлигидан далолат беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг