Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 18/03/2024 МҲТИ мутахассислари Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди
МҲТИ мутахассислари Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024-йилнинг февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларида январь ойидагига нисбатан ўртача 0,34 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларида эса ўртача 0.13 фоизга пасайиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар ижараси. 2024-йилнинг февраль ойида 1 хонали турар жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари январь ойидагига нисбатан ўртача 0.3 фоизга пасайиб, 394 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ижара нархлари 0,2 фоизга пасайиб,
ўртача 441 долларгача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар учун ижара нархлари 0.4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар мос равишда 514 доллар ва 594 долларни ташкил этди. 

Ўртача таъмирланган турар жойлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 358 доллар, 2 хонали - 393 доллар, 3 хонали - 435 доллар, 4 хонали - 450 доллар), Олмазор (1 хонали - 357 доллар, 2 хонали - 415 доллар, 3 хонали - 455 доллар, 4 хонали - 490 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали - 420 доллар, 2 хонали - 488 доллар, 3 хонали - 657 доллар, 4 хонали - 738 доллар) ва Миробод (1 хонали - 467 доллар, 2 хонали - 520 доллар, 3 хонали - 620 доллар, 4 хонали - 832 доллар) туманларида кузатилди.

Маълумот учун: 2023-йилнинг ноябрь ойидан 2024-йилнинг февраль ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,8 фоиз (401 доллардан 394 долларга) ва 2,4 фоизга (452 доллардан 441 долларга) тушган.

Тўлиқ таъмирланган турар жойлар учун ижара нархлари. Февраль ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 475 долларни ташкил этиб, январь ойидагига нисбатан 0.3 фоизга пасайиган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда 651 доллар ва 0.6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (790 доллар) ҳам бироз (0,1 фоиз) тушиш кузатилди. Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархлари
0.4 фоиз ошиб, 919 долларгача кўтарилган. 

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 393 доллар, 2 хонали - 462 доллар, 3 хонали - 560 доллар, 4 хонали - 761 доллар) ва Учтепа (1 хонали - 401 доллар, 2 хонали - 498 доллар, 3 хонали - 617 доллар, 4 хонали - 850 доллар) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги
энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали - 555 доллар, 2 хонали - 848 доллар, 3 хонали - 1057 доллар, 4 хонали - 1028 доллар) ва Миробод (1 хонали - 570 доллар, 2 хонали - 861 доллар, 3 хонали - 1024 доллар, 4 хонали - 1128 доллар) туманларида кузатилди.

Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz (https://www.olx.uz/) платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланди. Бунда 2024-йилнинг январь ойи учун 52.3 мингта, февраль ойи учун 51.5 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг