Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Иқтисод 19/11/2023 МҲТИ мутахассислари озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқдилар
МҲТИ мутахассислари озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқдилар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 7 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, қизил сабзининг нархи 42,1 фоиз, лимоннинг нархи 39,0 фоиз, оқ карамнинг нархи 16,7 фоиз, сутнинг нархи 14,9 фоиз, бананнинг нархи 12,3 фоиз, кунгабоқар ёғининг нархи 9,7 фоиз, картошканинг нархи 6,4 фоиз пасайган.

9 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида гуруч, буғдой уни, шакар ва бошқалар бор.

5 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Хусусан, бодринг ва помидор қимматлашган. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ. Шуни таъкидлаш керакки, худди шундай динамика ўтган йили ҳам кузатилган, бу эса ушбу ҳодисанинг такрорланиши ва унинг бозор тенденцияларига таъсиридан далолат беради.

*таҳлил 12-октябрь ва 9-ноябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг